пятница, 26 февраля 2016 г.

Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз бориш мумкин бўлган давлатлар

  Henley & Partners халқаро компанияси дунёдаги 200 дан ортиқ давлатлар ва ҳудудларнинг виза қонунчилигини ўрганиб чиқиб, шунинг асосида виза чекловлари рейтингини эълон қилди, дебхабар беради «Norma.uz». Рейтингда Германия етакчилик қилмоқда: унинг фуқаролари қўшимча ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 177 давлатда бўла олади. Иккинчи ўринда Швеция (176) бўлса, учинчи ўринни Финляндия, Франция, Испания, Италия ва Буюк Британия бир хил натижа (175) билан бўлишиб олди.Рейтингга Сомали, Покистон, Ироқ ва Афғонистон якун ясади.Ўрта Осиё республикалари ичида энг яхши натижа Қозоғистонга тегишли – 71-ўрин. Қирғизистон 79, Тожикистон 84, Туркманистон 88-ўринга қўйилди.Рейтингда Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади: унинг фуқаролари жаҳоннинг 52 давлатига визасиз бориш ҳуқуқига эга. Қуйида Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз бўлган давлатлар рўйхати келтирилади.

Шимолий ва Лотин Америкаси:

Доминика – 21 кун;
Барбадос – 28 кун;
Антигуа ва Барбуда – 1 ой;Сент-Винсент ва Гренадинлар – 1 ой;
Эквадор – 3 ой;
Гаити – 3 ой;
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади: Боливия; Ямайка; Никарагуа;

Африка:

Сейшель ороллари – 1 ой;Намибия – 2 ой;
Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади: Мали; Гамбия; Бурунди; Кабо-Верде; Комор ороллари; Жибути; Гвинея-Бисау; Кения; Мадагаскар;Маврикий; Мозамбик; Того;Уганда; Замбия;

Европа:

Россия;
Беларусь;
Арманистон;
Грузия;
Косово – 90 кун;
Молдова – 90 кун;
Украина – 90 кун;

Океания:

Кук ороллари –1 ой;Микронезия Федератив Штатлари – 1 ой;
Ниуэ – 1 ой;
Тувалу – 1 ой;
Самоа – 60 кун;
Қуйидаги давлатга боргандан кейин виза очилади: Палау

Осиё:

Қозоғистон;
Малайзия – 30 кун;
Туркия – 30 кун;
Қирғизистон – 60 кун;Озарбайжон – 90 кун;        Қуйидаги давлатларга боргандан кейин виза очилади: Иордания Камбоджа Лаос Ливан Макао Мальдив Непал Шри-Ланка Сурия Таиланд Тимор-Лешти.  Таъкидлаб ўтиш лозим, чет элга чиқиш учун визалар ва рўйхатдан ўтиш бўлимининг стикери зарур бўлиб, у фақат Ўзбекистонда прописка жойига кўра қўйилади ва чет эл ҳудудида 2 йил давомида амал қилади. Стикер муҳлатининг ўтиши билан чет элдаги паспорт ҳақиқий ҳисобланмайди. Стикерсиз фақат Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон (60 кунгача), Молдова ва Украинага бориш мумкин.

вторник, 23 февраля 2016 г.

“Вақтинчалик прописка” очилди(ми?)

“Вақтинчалик прописка” очилди(ми?)  

vr_propiska-
Расман “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби” деб юритиладиган, оддий халқ “вақтинчалик прописка” деб атайдиган ҳужжат республикамизнинг бошқа ҳудудидан келиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлаётган ёки ўқиётган юртдошларимиз учун катта аҳамиятга эга ҳужжатлардан биридир.
Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига кўра фуқаролар пойтахт шаҳри ва вилоятида ҳисобга туриш учун келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига белгиланган тартибда мурожаат этиши керак. Бу талабнинг бажарилмаслиги маъмурий жавобгарликка тортилиш учун асос бўлади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Паспорт тизими қоидаларини бузиш” деб номланувчи 223-моддасида белгиланишича, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;  паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда; вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бу-ку, тушунарли. Муаммо шундаки, ўтган йилнинг октябридан буён “вақтинчалик прописка” ёпилгани, кўплаб фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни сўраб одатдагидек ички ишлар органларининг ўзлари яшаётган ҳудудга бириктирилган профилактика инспекториларига мурожаат қилишса, рад жавобини олишаётгани, бу ҳолат қачонгача давом этиши ҳам ноъмалумлиги ҳақида гап-сўзлар тарқаган, бир нечта юртдошимиз сайтимизга мурожаат қилиб, мазкур масалада ёрдам беришимизни сўраган эди.
Шундан сўнг tafsilot.uz Ягона портал орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирига ушбу масала юзасидан бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Сайтимизнинг мурожаатига ИИВнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадридин Шорихсиев имзоси билан жавоб олдик.
Жавоб хатида қайд этилишича, чиндан ҳам Ички ишлар вазирлигининг “Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги меъёрий ҳужжатларга қўшимча ўзгартириш киритилиши муносабати билан 2015 йилнинг 25 октябрь кунидан буён фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш вақтинчалик тўхтатилган экан. Бироқ бугунги кунга келиб “вақтинчалик прописка” очилган ва фуқароларни доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича 5 кундаy 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун эса — ўқиш даврига, *tafsilot.uz изоҳи: масалан, лицей, коллеж ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари бир йилга) шаҳар, туман ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)лари (халқ тилида “паспорт столи” деб аталувчи идора) томонидан амалга оширилмоқда.
vaqtinchalik_propiska
Масалага ойдинлик киритиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улугбек тумани ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси билан боғланиб, “вақтинчалик прописка”, яъни фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши билан қизиқдик. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлар экан:
1) ИИВ томонидан белгиланган намунадаги ариза;
2) Фуқаронинг паспорти (казарма, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган хизматчилар учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг ёки шартнома бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси);
3) Фуқаро яқин қариндошларини (ота-ота фарзандларини, фарзандлар ота-онасини, эр хотинини, хотин эрини) вақтинча рўйхатга қўйдираётган бўлса, мулк эгасининг нотариал тасдиқланган аризаси (розилик хати);
4) Агар бегона шахслар вақтинчалик рўйхатга қўйилаётган бўлса, ижара шартномаси;
5) Уй эгасининг паспорти нусхаси;
6) Уйнинг кадастр ҳужжатларининг нусхаси (асли ҳам кўрсатилади);
7) Уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (олди-сотди ёки ҳадя шартномаси, Давлат ордери, мерос гувоҳномаси, ҳокимлик қарори ва ҳоказо);
8) Агар эр хотинининг, хотин эрининг уйига вақтинча рўйхатга қўйилаётган бўлса, никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси (шунингдек, ушбу ҳужжатнинг асли ҳам кўрсатилади);
9) Болаларни рўйхатга қўйиш учун, агар улар 16 ёшга тўлмаган бўлишса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларининг нусхалари (шунингдек, уларнинг асли ҳам кўрсатилади) ҳамда 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат. Вояга етмаганлар фақатгина ота-оналари билан бирга прописка қилинади;
10) Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Айни пайтда бу бир киши учун 2604 сўм 80 тийинни ташкил этади);
11) Ижарага турувчининг ишхонасидан уни “вақтинча прописка”га қўйиш тўғрисида расмий илтимоснома;
12) Алоҳида ҳолларда зарурат туғилса бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.
Яна бир гап. Юқорида фуқаро яқин қариндошларини вақтинча рўйхатга қўйдираётган бўлса, мулк эгасининг нотариал тасдиқланган аризаси (розилик хати), агар бегона шахслар вақтинчалик рўйхатга қўйилаётган бўлса, ижара шартномаси талаб этилиши баён этилган. Дейлик, кимдир Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискаси бўлмагани учун уйни узоқ қариндоши ё бўлмасам бирор ишонган танишининг номига ушбу ҳудудлардан уй сотиб олган бўлса-чи? Улар ҳам ўзининг уйига ўзи ижара шартномаси асосида рўйхатга турадими? Табиийки, бундай вазиятда харажатлар пропискага қўйилувчининг чўнтагидан кетади. Ўзининг уйида тургани учун ойма-ой солиқ тўлаб юрадими? Майли, нотариал идорада нотариусга вазият тушунтирилиб, ижара шартномаси кичик суммага расмийлаштирилди ҳам дейлик. Аммо ўзининг мулкида ижарада яшаш кулгили-ку!
Бошқа бир ҳолат ҳам бор. Дейлик, фуқаро узоқ қариндоши (амакиваччаси, тоғаваччаси, отаси ёки онасининг  ёхуд эри (хотини)нинг узоқ қариндошлари ва ҳоказо)никига ё бўлмасам қариндош эмасу, қариндошдан аъло бўлиб кетган инсоннинг уйида ҳеч қандай ижара тўловисиз вақтинча яшаб келаётган бўлса-чи? Бундай ҳолатда қандай йўл тутилади? Уй эгаси уйига одам қўйгани учун ҳеч қандай даромад олмаётган бўлса-ю, аммо солиқ тўлашга мажбур бўлса, бу адолатдан бўладими?
Қонунчилигимизда бунинг ҳам ечими бор, азизлар. Шунинг учун ҳам ҳуқуқини билган одам қоқилмайди деб айтишади-да! Демак, юқоридаги икки вазиятда фуқаролар уй эгаси билан бирга давлат нотариал идорасига бориб, нотариал тартибда текин фойдаланиш шартномасини расмийлаштиришлари керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1) Уйнинг кадастр ҳужжатлари йиғма жилди;
2) Уй эгасининг паспорти нусхаси;
3) Уй эгаси оилали бўлса, рафиқасининг паспорти нусхаси;
4) Никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;
5) 17-шаклдаги маълумотнома;
6) Маҳалладан мазкур уйда кимлар пропискага қўйилгани ҳақида маълумотнома;
7) Пропискага қўйилаётган фуқаронинг паспорти ва СТИР нусхаси;
8)Турмуш ўртоғини ҳам рўйхатга қўяётган бўлса, эри (хотини)нинг паспорти;
9) Никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;
10)Болаларни ҳам рўйхатга қўйиш учун уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари
11) СТИР (ИНН) нусхаси (уй эгасиники ва рўйхатга қўйилаётган фуқароники (шартнома ким билан тузилаётган бўлса ўша шахсники))
12)Уй эгасининг текинга  фойдаланишга розилиги ҳақидаги  нотариал тасдиқланган аризаси (розилик хати — бу ҳужжат нотариал идорада расмийлаштирилади);

пятница, 19 февраля 2016 г.

Funny

Ягона портал энди СТИР олиш имкониятини беради

   Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) олиш имкониятини беради. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизими матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида» ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ жорий этилган.Хизматнинг натижаси бўлиб жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш ва уларга СТИР бериш ҳисобланади.Хизмат бепул бўлиб, фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади.   

Самолётлардаги парвоз ҳақида ўнта сир

   «Маркетиум» нашри самолётлардаги парвоз ҳақида ўнта сирни ошкор этди.

Ҳожатхона эшигидаги қулф

Фильмларда йўловчи ҳожатхонада узоқ вақт давомида қолиб кетганида стюардессалар хавотир билан эшикни тақиллатадиган саҳналарга ишонманг. Аслида эшикни ташқаридан очиш мумкин ва улар бу сирни яхши билади. Яширин очқич одатда «Ҳожатхона» ёзувли тахтача ортида бўлади. Бу ичкаридаги йўловчининг аҳволи тўсатдан ёмонлашиб қолса, стюардесса эшикни оча олиши учун қилинган.

Телефонни нима учун ўчириш керак?

Аслида ёниқ телефон самолёт учун хавфли эмас, аммо у учувчиларга халал бериши мумкин. Телефон жиринглашидан бир неча сония аввал колонкаларда ҳосил бўладиган шовқин эсингиздами? Айнан шундай шовқин учувчиларга қандайдир муҳим ахборотни эшитишда тўсиқ бўлиши мумкин.

Парда, ўриндиқ суянчиғи, столча

Учиш ва қўниш вақтида иллюминатордаги пардаларни, столча ва ўриндиқ суянчиғини кўтариш нима учун керак? Бу ўйлаб топилган хавфсизлик техникасидир. Фавқулодда вазиятларда орқада ўтирган одамлар чиқиб кетиши осон бўлиши учун ўриндиқ суянчиғи кўтарилади. Столчани эса кескин тормоз берилганида йўловчи унга урилиб, қовурғасини шикастламаслиги учун кўтариш керак. Очиқ иллюминатор эса фавқулодда вазиятларда, агар салон тутун ичида қолса, стюардессалар вазиятни аниқлаб олиши осон бўлиши учун керак.

Тирсак қўйгич

Агар эконом-классда ўриндиқнинг тирсак қўйиладиган ёндорини кўтармоқчи бўлсангиз, ушбу маълумот сизга асқотади. Ўриндиқларнинг иллюминатор ва ўтиш йўли томонидаги тирсакқўйгичларини кўтариш мумкин, бунинг учун унинг ички томони, асосга яқин қисмида чуқурча ичида жойлашган тугмани босиш зарур.

Самолёт қаноти

Парвоз чоғида самолёт қаноти қаттиқ силкинаётганини кўрсангиз, хавотир олманг. Бу нормал ҳолат, ахир қанот мустаҳкам бўлиш билан бирга, ўта эгилувчан ҳамдир. Уни ҳатто 45 даража остида эгиш ҳам мумкин, шунда ҳам унга ҳеч нарса қилмайди.

Гирдобли ҳаракат (турбулентлик)

Турбулентлик — ёқимиз нарса, аммо кўпинча биз хавотир ичида унинг кучини ошириб юборамиз. Аслида самолёт бир неча ўн сантиметрга силкинади, бизнинг қулаш билан боғлиқ ёқимсиз ҳиссиётларимиз эса организмнинг ҳимоя реакцияси, холос. Айтганча, қанотга яқин ўриндиқлар энг кам силкинади.

Овқат

Самолётдаги таомлар кўпинча кам бўлади, шунинг учун баъзи йўловчилар тўймай қолади. Кўпчилик қўшимча овқат сўраш мумкинлигини билмаса керак, ахир ҳар эҳтимолга қарши, бортга эҳтиётдан 10—15 та ортиқча таом олишади.

Қаҳва

Самолётда қаҳва буюртирмаган маъқул, чунки бортдаги ичимлик сувининг сифати кўпинчи яхши бўлмайди. Бактерия ва замбуруғлар кўпайиб кетиши олдини олиш учун унга кўп кимёвий моддалар қўшилади, натижада қаҳванинг мазаси бузилади.

Кислород ниқоби

Агар сиз бортдаги ниқобни тақсангиз, ундаги кислород кўпи билан 15 дақиқага етиши мумкин. Бу одатда учувчилар самолётни ниқобсиз нафас олиш мумкин бўлган баландликкача тушириши учун етарли бўлади. Ёдда тутинг, баландликка чиққанда ниқобни кийиш учун сизда 10—15 сония вақт бўлади, акс ҳолда ҳушдан кетасиз.

10. Жомадонлардаги қулфлар

Кўпинча бундай қулфлар фойдасиз. Зарурат туғилганида назорат хизмати ходимлари қулфдаги кодни оддий ручка ёрдамида осонгина очиши мумкин. Молнияни ручка билан очиш, сўнг эса илгакни жомадон периметри бўйлаб силжитиб, қайтадан ёпиб қўйиш мумкин. Ёрлиғи бўлмаган юкларни аниқлаш керак бўлганида шундай қилишади ҳам.

Тадбиркорлар учун

   Бундан роппа-роса 10 йил олдин, Ўзбекистондан тадбиркорларнинг биринчи делегацияси, у пайтда ҳали ҳеч кимга таниқли бўлмаган Кантон ярмаркасида иштирок этиш учун Хитойга йўл олди. Аслида, ўша йиллари камдан кам инсонлар саноат кўргазмаларига ташриф буюришган, айниқса бундай кенг кўламдаги кўргазмаларга. Бироқ, вақт ўтгач, бундай турдаги тадбирларда иштирок этиш натижасида эришилган фойда ва самарадорлик бизнинг тадбиркорларимиз орасида яхши мустаҳкамланиб қолди.  TravelБугунги кунда, ярмарканинг Ўзбекистон ҳудудидаги ягона шериги бўлиб, International Business Travel компанияси ҳар йили 100 дан зиёд одамни Кантон ярмаркасининг иккала сессиясига юборади. Делегацияларни юбориш бўйича кўп йиллик самарали иш тажрибаси мобайнида, мингдан ортиқ тадбиркорлар, компаниянинг хизматидан фойдаланган ҳолда, ушбу энг йирик саноат тадбирида иштирок этишга муваффақ бўлдилар.Маълумот учун: Кантон ярмаркаси 1957 йилдан бошлаб ҳар йили, йилига икки маротаба ўтказилади – баҳорда ва кузда. Ярмаркада тузилган келишувларнинг ҳажми бутун Хитой экспортининг йиллик ҳажмининг ўнинчи қисмини ташкил этади. Экспонентлар орасида Хитой ва дунёнинг бошқа давлатларининг энг йирик компаниялари бор.Ярмаркада бизнесни ривожлантириш ва яхшилаш учун жиддий таъминловчиларни топиш имконияти мавжуд. Бу ерда оёқ кийими, кийим-кечак, жиҳоз буюмлари ва интерьер буюмлари, қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш линиялари ва бошқа маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчилари кўргазмага қўйилади. Шубҳасиз, ҳар қандай тор тармоқли, маълум соҳага оид кўргазмани танлаш мумкин, лекин айнан Кантон ярмаркаси капитални унумли ва самарали равишда сармоя қилиш мумкин бўлган тадбир бўлиб ҳисобланади. Ярмарканинг фарқли хусусияти – бу ерда бизнеснинг замонавий, айрим пайтда умуман кутилмаган ривожланиш йўлларини кўриш, ҳамда уларни шу заҳоти ҳаётга татбиқ этиш имконияти мавжуд.Сиз ҳам делегациянинг иштирокчисига айланиб, Гуанчжоудаги 119-Импорт ва экспорт маҳсулотлари Халқаро ярмаркасига (Кантон ярмаркаси) ташриф буюришингиз мумкин.Сафар делегатлари учун қуйидаги акциялар таклиф этилади:

«Бепул тур» акцияси

Ушбу акция, ярмаркада 30 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган қийматга ускуналарни харид қилган ҳамда ушбу ускунани Ўзбек—Хитой Савдо Уйи орқали етказиб бериш хизматидан фойдаланган тадбиркорларга нисбатан қўлланилади, турпакет қиймати қопланади.

Гуруҳлар учун «10+1 бепул» акцияси

10 одамдан ташкил топган гуруҳ йиғилган тақдирда, 11-иштирокчи турга бепул эга бўлади.Биринчи босқич (2016 йил 15–19 апрель.):Йирик ва кичик ускуналар; машиналар ва махсус техника; асбоблар ва эҳтиёт қисмлари; кимёвий хомашё; мотоцикллар; велосипедлар; маиший техника ва электроника; ёритиш асбоблари ва сантехника; қурилиш ва пардозлаш материаллари.Иккинчи босқич (2016 йил 23–27 апрель):Сопол, чинни, шиша ва металл буюмлари; уй, боғ, ваннахона учун буюмлар; жиҳозлар; ўйинчоқлар ва совғалар; ошхона анжомлари ва идишлар; ландшафт дизайни, пардоз буюмлари, соатлар ва кўзойнаклар.Учинчи босқич (2016 йил 1–5 май):Газлама ва фурнитура; тўқимачилик саноати учун хомашё ва газламалар; кийим-кечак ва тақинчоқлар; озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё; тиббий асбоблар, медикаментлар ва пардоз буюмлари: оёқ кийим буюмлари, мўйна, тери ва пар буюмлари; уй газламалари; гиламлар; офис анжомлари ва буюмлари. Ярмаркага ташриф буюриш масалалари бўйича IBT компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.Телефонлар: (0-371) 255-60-77, (+998-90) 993-00-25, (+998-90) 998-64-45.Email: info@ibt.uz.Сайт: http://uz.ibt.uz/tours/334Ҳужжатларни топшириш муддати — 20 мартгача.Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган   

суббота, 13 февраля 2016 г.

Yakka tartibdagi tadbirkorlar faoliyat turlari bo’yicha 2016 yil uchun qat’iy belgilangan soliq stavkalari

10 Fevral 2016

Yakka tartibdagi tadbirkorlarni soliqqa tortish masalalari hamda yakka tartibdagi tadbirkorlar shug’ullanishi mumkin bo’lgan har bir faoliyat turlari bo’yicha qat’iy belgilangan soliq stavkalari miqdorlarini jadval ko’rinishida taqdim etamiz. Avval masalaning ayrim jihatlarga to’xtalib o’tsak.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011 yil 7 yanvardagi 6-sonli qarori bilan tasdiqlangan «Xususiy tadbirkorlar yuridik shaxs tashkil etmasdan shug’ullanishi mumkin bo’lgan faoliyat turlari ro’yxati» hamda O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2005 yil 28 martdagi PF-3588-sonli Farmoni bilan tasdiqlangan «Xalq badiiy hunarmandchiliklari va amaliy-bezak san’ati buyumlari asosiy turlarining yangilangan ro’yxati» bo’yicha belgilangan faoliyat turlarini amalga oshirishlari mumkin.
O’zbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 375-moddasiga asosan soliq to’lovchining kalendar oyida ishlagan kunlari sonidan qat’i nazar, qat’iy belgilangan soliq tadbirkorlik faoliyatining turi va soliq to’lovchining faoliyatni amalga oshirish joyiga qarab belgilangan stavkalar bo’yicha to’lanadi.
Faoliyatning bir necha turi bilan shug’ullanuvchi soliq to’lovchilar qat’iy belgilangan soliqni faoliyatning har bir turi uchun mazkur turdagi faoliyatga nisbatan belgilangan stavkalar bo’yicha alohida-alohida to’laydilar.
Agar faoliyat amalga oshirilgan joy uchun qat’iy belgilangan soliq stavkalari davlat ro’yxatidan o’tkazilgan joy uchun belgilangan stavkalardan farq qilsa, qat’iy belgilangan soliq eng yuqori stavka bo’yicha to’lanadi.
Yangi ro’yxatdan o’tgan yakka tartibdagi tadbirkor, shu jumladan, oilaviy tadbirkorlik sub’ekti qat’iy belgilangan soliqni yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro’yxatidan o’tkazilgan oydan keyingi oydan boshlab to’laydi.
Kasb-hunar kollejlari bitiruvchilari kollejni tamomlagandan keyin o’n ikki oy ichida yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro’yxatidan o’tgan taqdirda, yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro’yxatidan o’tgan sanadan e’tiboran qat’iy belgilangan soliqni to’lashdan olti oy muddatga ozod etiladi. Yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro’yxatidan o’tilgan paytdan boshlab o’n ikki oy ichida faoliyat tugatilgan taqdirda, qat’iy belgilangan soliq faoliyat amalga oshirilgan butun davr uchun to’lanadi.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun qat’iy belgilangan soliq stavkalari O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 22 dekabrdagi «O’zbekiston Respublikasining 2016 yilgi asosiy makroiqtisodiy ko’rsatkichlari va Davlat byudjeti parametrlari to’g’risida»gi PQ-2455-sonli qarorining 11-12-ilovalarida belgilangan. Xususan, 11-ilovada faoliyatning ayrim turi, ya’ni bolalar o’yin avtomatlari faoliyati uchun, 12-ilovada esa chakana savdo, maishiy xizmatlar, avtomobil transportida yuk tashishga oid xizmatlar hamda boshqa faoliyat turlari uchun soliq stavkalar belgilangan.
Qat’iy belgilangan soliq stavkalari yil boshiga – 2016 yil 1 yanvariga belgilangan eng kam ish haqidan (130240 so’m) kelib chiqib aniqlanadi va eng kam ish haqi miqdori yil davomida o’zgarganda qayta ko’rib chiqilmaydi.
Soliq kodeksining 311-moddasiga asosan yakka tartibdagi tadbirkorlar kalendar oyida ishlagan kunlari sonidan qat’i nazar, sug’urta badallarini majburiy tartibda oyiga eng kam ish haqidan kam bo’lmagan miqdorda to’laydilar.
Shuningdek, yuridik shaxs tashkil etmagan holdagi oilaviy tadbirkorlik sub’ektining yakka tartibdagi tadbirkor sifatida ro’yxatdan o’tgan oila a’zosi oyiga eng kam ish haqidan kam bo’lmagan miqdorda, oilaning boshqa a’zolari tomonidan oyiga eng kam ish haqining 50 foizi miqdorida sug’urta badali to’lanadi.
Yangi ro’yxatdan o’tgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxs tashkil etmagan holda oilaviy tadbirkorlik shaklidagi faoliyatni amalga oshiruvchi oila a’zolari tomonidan sug’urta badallarini to’lash ular yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat ro’yxatidan o’tkazilgan oydan keyingi oydan boshlab amalga oshiriladi.
Xususiy tadbirkor xodimlarni yollashni Vazirlar Mahkamasining 2011 yil 7 yanvardagi 6-sonli qarori bilan tasdiqlangan Xususiy tadbirkorlar yuridik shaxs tashkil etmasdan shug’ullanishi mumkin bo’lgan faoliyat turlari ro’yxatida nazarda tutilgan faoliyatning amalga oshiriladigan turiga bog’liq holda bir nafardan uch nafargacha miqdorda amalga oshirish huquqiga ega.
Xususan, yakka tadbirkorlar chakana savdo sohasida bir nafar, hunarmandchilik faoliyatlari hamda maishiy xizmat sohasida uch nafargacha, faoliyatning boshqa turlari bo’yicha 2 nafargacha xodimlarni yollashlari mumkin. Biroq litsenziyalanadigan faoliyat turlari, ya’ni «Axborotning kriptografik himoyasi vositalarini loyihalash, yaratish, ishlab chiqarish, sotish, ta’mirlash va ulardan foydalanish», «Kontsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish», «Veterinariya faoliyati», «Yuklarni avtomobil transportida tashish», «O’simlik, hayvonlar va minerallardan tayyorlangan dorivor xom ashyoni etishtirish, yig’ishtirish, tayyorlash, qadoqlash va ulgurji sotish», «Rieltorlik faoliyati» hamda «Ekskursiya xizmatlari ko’rsatish bo’yicha turizm faoliyati» turlarini amalga oshiruvchi yakka tadbirkorlar faoliyatining asosiy turi bo’yicha yordamchi ishlarni bajarish uchun bir nafar xodimni yollashlari mumkin.
Yakka tartibdagi tadbirkorga o’z majburiyatlari bo’yicha soliqlar va boshqa majburiy to’lovlarni to’lash bilan bir qatorda har bir xodim uchun quyidagilarni:
Byudjetdan tashqari pensiya jamg’armasiga sug’urta badallarini – har oyda eng kam oylik ish haqining 50 foizi miqdorida;
qat’iy belgilangan soliqni – yakka tadbirkor tomonidan amalga oshiriladigan faoliyat bo’yicha nazarda tutilgan belgilangan stavkaning 30 foizi miqdorida to’lash majburiyati yuklatilgan.
Yakka tartibdagi tadbirkorlar shug’ullanishi mumkin bo’lgan faoliyat turlari bo’yicha qat’iy belgilangan soliq stavkalarini quyidagi jadval shaklida ko’rishingiz mumkin.
T/R
Faoliyat turi
Qat’iy belgilangan soliqning 
bir oydagi stavkasi (so’mda)
Toshkent
shahri
Nukus shahri
va viloyat 
bo’ysunuvidagi
shaharlar
boshqa aholi
punktlari
I.
Chakana savdo:



1.
Oziq-ovqat tovarlari bilan chakana savdo qilish (o’simlik moyi, alkogolli ichimliklar va tamaki mahsulotlarini sotishdan tashqari)
1172160
781440
390720
2.
Dehqon bozorlarida qishloq xo’jaligi mahsulotlarini chakana sotish*
651200
520960
260480
3.
Nooziq-ovqat tovarlarini chakana sotish (neft mahsulotlarining barcha turlarini, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan buyumlar yoxud bunday materiallar qo’llanilgan buyumlarni, audiovizual asarlar, fonogrammalar va EHM uchun yaratilgan dasturlarni, yangi import avtomobillar va farmatsevtika tovarlarini sotish bundan mustasno)
1302400
846560
390720
4.
Gazetalar, jurnallar va kitob mahsulotlari bilan chakana savdo qilish
651200
390720
65120
5.
Oziq-ovqat va nooziq-ovqat tovarlarini chakana sotish (turg’un shoxobchalarda aralash savdo qilish)
1302400
846560
390720
6.
Tovarlarni import qilish va chakana sotish (1-5 qatorlarda ko’rsatilgan faoliyat turlariga belgilangan stavkalardan kelib chiqib hisoblanadi)



II.
Qonun hujjatlarida belgilangan ro’yxat bo’yicha hunarmandchilik faoliyati**



III.
Maishiy xizmatlar:



7.
Sartaroshlik xizmatlari, manikyur, pedikyur, kosmetolog xizmatlari va shunga o’xshash boshqa xizmatlar
455840
195360
65120
8.
Kir yuvish, quruq va kimyoviy tozalashni tashkil etish, shuningdek dazmollash xizmatlari***
455840
195360
65120
9.
Gilam va gilam buyumlarini ta’mirlash va tozalash
455840
195360
65120
10.
Tikuv, mo’yna, charm va trikotaj buyumlarni, bosh kiyimlarni, to’qimachilik galantereyasidan tikilgan buyumlarni ta’mirlash va tikish, shu jumladan, deraza va eshik pardalari tikish, trikotaj buyumlarni to’qish
455840
195360
65120
11.
Hayvonlar terilari, mo’yna, to’qimachilik, charm buyumlar va boshqa buyumlarni oshlash va bo’yash
455840
195360
65120
12.
Yakka buyurtmalar bo’yicha poyabzal tayyorlash va tikish, poyabzalni ta’mirlash, bo’yash va tozalash
455840
195360
65120
13.
Attorlik buyumlarini tayyorlash va ta’mirlash
455840
195360
65120
14.
Bijuteriya va jevaklarni tayyorlash va ta’mirlash
455840
195360
65120
15.
Kalitlar tayyorlash
455840
195360
65120
16.
Metall va tunuka buyumlar tayyorlash va ta’mirlash
455840
195360
65120
17.
Motam gulchambarlari, sun’iy ranglar, girlyand tayyorlash
455840
195360
65120
18.
To’siqlar, haykallar, metalldan yasalgan gulchambarlarni tayyorlash va ta’mirlash
455840
195360
65120
19.
YOg’ochdan (mebeldan tashqari) va alyuminiy (plastik) profildan eshik, deraza va boshqa buyumlar tayyorlash
455840
195360
65120
20.
Inventarni (xo’jalik, sport, baliqchilik va hokazo inventar) ta’mirlash va tayyorlash
455840
195360
65120
21.
Kesuvchi buyumlar va asboblarni charxlash
455840
195360
65120
22.
Mebelni yig’ish va ta’mirlash
455840
195360
65120
23.
Musiqa asboblarini ta’mirlash va sozlash
455840
195360
65120
24.
Yakka buyurtma bo’yicha qimmatbaho metallardan va toshlardan zargarlik buyumlarini yasash, shuningdek zargarlik buyumlarini ta’mirlash
455840
195360
65120
25.
Optika, soatlarni ta’mirlash va o’ymakorlik ishlari
455840
195360
65120
26.
Radioelektron apparatlar, maishiy mashinalar, maishiy priborlar, ofis mashinalari va hisoblash texnikasini ta’mirlash, o’rnatish va ularga texnik xizmat ko’rsatish
455840
195360
65120
27.
Transport vositalarini ta’mirlash va ularga texnik xizmat ko’rsatish, shu jumladan, transport vositalariga texnik xizmat ko’rsatish xizmatlarining boshqa turlari (akustik tizimlar va qo’riqlash signallarini ta’mirlash va o’rnatish, yuvish, tekislash, kuzovga himoya va bezak qoplamalari qoplash, salonni tozalash va shunga o’xshash boshqa xizmatlar)
455840
195360
65120
28.
Sanitariya-texnika xizmatlari va payvandlash ishlari
455840
195360
65120
29.
Shisha va oynalarni qirqish, shishaga badiiy ishlov berish
455840
195360
65120
30.
Binolarga oyna o’rnatish xizmatlari
455840
195360
65120
31.
Jamoat hojatxonalari xizmatlari
455840
195360
65120
32.
Hammom va sauna xizmatlari
455840
195360
65120
33.
Turarjoylarni yig’ishtirish xizmatlari
455840
195360
65120
34.
Hovlilar va bog’larga qarash xizmatlari, shuningdek ko’kalamzorlashtirish ishlari
455840
195360
65120
35.
Bog’lar, polizlar va dov-daraxtlarni zararkunandalar va kasalliklardan himoya qilish
455840
195360
65120
36.
Videoga olish va fotosuratga olish xizmatlari
455840
195360
65120
37.
Xo’jalik mollari va uy-ro’zg’or buyumlarini (mebel, idish-tovoqlar, xo’jalik, sport, baliqchilik anjomlari, maishiy texnika, priborlar va boshqalarni) ijaraga berish
455840
195360
65120
IV.
Faoliyatning boshqa turlari:



38.
Milliy shirinliklar, non-bulka va qandolatchilik mahsulotlari, pop-korn, frezerda muzqaymoq, salatlar va tuzlamalar tayyorlash va sotish, shuningdek uy sharoitlarida yoki mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarori bilan ajratilgan maxsus joylarda o’tirish joylari tashkil etmasdan donalab sotiladigan taomlarning ayrim turlarini tayyorlash
260480
195360
130240
39.
O’lchov vositalari tayyorlash va ularni prokatga berish
260480
195360
130240
40.
Qurilish, ta’mirlash va bezash bo’yicha alohida ishlarni bajarish (kapital qurilish, qurilish-montaj ishlari bo’yicha yuridik shaxslarga xizmat ko’rsatishdan tashqari)
260480
195360
130240
41.
Repetitorlik xizmatlari
260480
195360
130240
42.
Tarjima xizmatlari, tahrir xizmatlari
260480
195360
130240
43.
Bolalarning o’yinchoq avtomatlari bilan bog’liq xizmatlar (Har bir jihozlangan o’rinlar soniga nisbatan)
390720
260480
130240
44.
Axborotning kriptografik himoyasi vositalarini loyihalash, yaratish, ishlab chiqarish, sotish, ta’mirlash va ulardan foydalanish
260480
195360
130240
45.
Dizayn bo’yicha xizmatlar (grafik, interer, mebel va hokazolar), shuningdek chizmachilik-grafika ishlari, shuningdek rassomlik san’ati
260480
195360
130240
46.
Kompyuter dasturlarini ishlab chiqish xizmatlari, kompyuter o’yinlarini tashkil etish, shuningdek kompyuter yordamida matnlarni terish va bosib chiqarish xizmatlari, matndan nusxa olish va ko’paytirish bilan bog’liq xizmatlar
260480
195360
130240
47.
Tashrif qog’ozlari va taklifnoma biletlarini tayyorlash va bosish
260480
195360
130240
48.
Muqovalash ishlari
260480
195360
130240
49.
Reklamani ishlab chiqish va joylashtirish
260480
195360
130240
50.
Sug’urta agentlari tomonidan ko’rsatiladigan xizmatlar
260480
195360
130240
51.
Kontsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish****



52.
Tantanali marosimlarni tashkil etish xizmatlari (to’y, yubiley, tug’ilgan kun va hokazolar)
260480
195360
130240
53.
Ko’ylak va kostyumlarni, shuningdek ularga aksessuarlarni prokatga berish
260480
195360
130240
54.
Ijtimoiy xizmatlar (bolalar, bemorlar va keksa kishilarga qarash xizmatlari)
260480
195360
130240
55.
Jismoniy tarbiya-sog’lomlashtirish faoliyati (sheyping, aerobika, sport sektsiyalari, salomatlik guruhlari), trenerlik xizmatlari
260480
195360
130240
56.
To’garaklar tashkil etish va yuritish
260480
195360
130240
57.
Tulumni shishirish xizmatlari (taksidermik ishlar)
260480
195360
130240
58.
Tegirmonlarda donni maydalash (tozalash) xizmatlari
260480
195360
130240
59.
Mol so’yish xizmatlari
260480
195360
130240
60.
Uy hayvonlariga qarash xizmatlari
260480
195360
130240
61.
Veterinariya faoliyati
260480
195360
130240
62.
Yuklarni avtomobil transportida tashish:




3 tonnagacha yuk ko’tarish quvvatiga ega yuk avtomobillari uchun
260480

8 tonnagacha yuk ko’tarish quvvatiga ega yuk avtomobillari uchun
390720

8 tonnadan ortiq yuk ko’tarish quvvatiga ega yuk avtomobillari uchun
520960
63.
Yo’lovchilar va yuklarni daryo transportida tashish
260480
195360
130240
64.
O’simlik, hayvonlar va minerallardan tayyorlangan dorivor xom ashyoni etishtirish, yig’ishtirish, tayyorlash, qadoqlash va ulgurji sotish
260480
195360
130240
65.
Gullar va dekorativ daraxtlar etishtirish va sotish
260480
195360
130240
66.
Akvarium baliqlari, dekorativ qushlar va boshqa hayvonlarni ko’paytirish va sotish
260480
195360
130240
67.
Shisha idishlar va ikkilamchi xom ashyoni qabul qilish xizmatlari (metall chiqindilaridan tashqari)
260480
195360
130240
68.
Rieltorlik faoliyati
260480
195360
130240
69.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maxsus texnikadan (traktorlar, avtokranlar, buldozerlar, ekskavatorlar va boshqalardan) foydalangan holda xizmatlar ko’rsatish
260480
195360
130240
70.
Ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik va texnologik ishlar uchun pudrat shartnomasi bo’yicha ishlarni bajarish
260480
195360
130240
71.
Matritsali printerlar va alfavit-raqam yozadigan qurilmalar uchun bo’yovchi tasmalarni tayyorlash va qayta ishlash
260480
195360
130240
72.
Qog’ozlar va skorosshivatellar uchun konvertlar, papkalar tayyorlash
260480
195360
130240
73.
Telekommunikatsiyalar operatorlariga, provayderlariga vositachilik xizmatlari ko’rsatish (abonentlar yoki xizmatlar ko’rsatuvchilarga ma’lumot-axborot xizmati ko’rsatish, xizmat ko’rsatuvchilarning xizmati uchun to’lovlarni qabul qilish)
260480
195360
130240
74.
Tashkilotlar uchun qishloq xo’jaligi mahsulotlari (xom sut, sabzavotlar, mevalar, asal, teri va mo’yna) tayyorlash bo’yicha xizmatlar
260480
195360
130240
75.
Paxta (ilgari iste’molda bo’lgan) va jun tozalash hamda titish xizmatlari
260480
195360
130240
76.
Ekskursiya xizmatlari ko’rsatish bo’yicha turizm faoliyati
260480
195360
130240
*) Uy xo’jaligi, shu jumladan, dehqon xo’jaligida parvarishlangan tirik hayvonlarni (chorva mollari, parrandalar, mo’ynali va boshqa hayvonlar, baliqlar va boshqalar) hamda ularni so’yib, xom yoki qayta ishlangan ko’rinishdagi mahsulotlarni, sanoatda qayta ishlashdan tashqari, chorvachilik, asalarichilik va dehqonchilik mahsulotlarini tabiiy va qayta ishlangan ko’rinishda (manzarali bog’dorchilik (gulchilik) mahsulotlaridan tashqari) sotish bundan mustasno.
Soliq solishdan ozod etish soliq to’lovchi tomonidan davlat hokimiyatining joylardagi tegishli organi, fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organi, bog’dorchilik, uzumchilik yoki polizchilik shirkati boshqaruvi tomonidan berilgan, sotilgan mahsulot soliq to’lovchi tomonidan unga yoxud uning oila a’zolariga ajratilgan er uchastkasida etishtirilganligini tasdiqlovchi belgilangan shakldagi hujjatni taqdim etish sharti bilan amalga oshiriladi.
**) O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2010 yil 30 martdagi «Xalq badiiy hunarmandchiligi va amaliy san’atini rivojlantirishni yanada qo’llab-quvvatlash to’g’risida»gi PF-4210-sonli Farmonida uy sharoitida xalq badiiy hunarmandchiligi va amaliy san’ati buyumlarini ishlab chiqarish bo’yicha «Hunarmand» uyushmasi a’zolari – yakka tartibdagi tadbirkorlarga belgilangan qat’iy soliqni to’lash yuzasidan soliq imtiyozining amal qilish muddati O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2013 yil 26 dekabrdagi PF-4589-sonli Farmoniga asosan 2017 yilning 1 yanvarigacha uzaytirilgan.
***) O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012 yil 10 maydagi «O’zbekiston Respublikasida 2012-2016 yillarda xizmat ko’rsatish sohasini rivojlantirish dasturi to’g’risida»gi PQ-1754-sonli qaroriga asosan 2012 yilning 2-choragidan boshlab, qishloq joylarda yakka tartibdagi uy-joy qurilishi asosida barpo etilayotgan massivlarda kirxona xizmatlarini amalga oshiruvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar 5 yil muddatga qat’iy belgilangan soliqni to’lashdan ozod etilgan.
****) O’zbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 390-moddasiga asosan Kontsert-tomosha faoliyati bilan shug’ullanish huquqi uchun davlat boji to’lovchi jismoniy shaxslar mazkur faoliyat turi bo’yicha qat’iy belgilangan soliq to’lashdan ozod etilgan.