Ўзбекистонда яна учта янги – Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" эркин иқтисодий ҳудудлари яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов Бишкекда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида маълум қилди.
Азимовнинг айтишича, бу ҳудудларнинг яратилиши ташаббусини бош вазир Шавкат Мирзиёев билдирган. 26 октябрда Мирзиёев томонидан шу мақсадда "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаллоштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон имзоланди. Бу фармон тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратишга жалб қилиш учун шароитларни яратишга қаратилган.
"Бу фармонга кўра, хорижий инвесторларга улар томонидан "Навоий", "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудларида фаолиятларини амалга оширишда мисли кўрилмаган қўшимча божхона ва солиқ имтиёзлари тақдим қилинади", деб айтди Азимов.
Айни вақтда Ўзбекистонда учта – "Навоий", "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудлари фаолият кўрсатмоқда.
Манба: kun.uz
пятница, 4 ноября 2016 г.
Ўзбекистонда яна учта янги ЭИЗлар яратилади!
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий