Тошкентдаги Тезкор алока устунлари нимани англатади?
Пойтахт кўчаларида «Тезкор алоқа» деб номланган апельсин рангидаги устунлар пайдо бўлганига анча бўлди, бироқ унинг нима мақсадда ўрнатилганини тушунмаётганлар ҳозир ҳам топилади. VOT мазкур қурилма ҳақидаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қилди. VOTПойтахтда ўрнатилган устунлар фавқулодда алоқа тизими бўлиб, жамоат жойларида хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фавқулодда ёки йўл-транспорт ҳодисалари чоғида фуқароларга ортиқча уринишларсиз, исталган пайт ёрдам сўраб, мурожаат этиш имконини беради. Бунинг учун қурилмадаги тугмани босиб, диспетчер саволларига жавоб бериш кифоя. VOTМазкур тизим фуқаро фавқулодда хизматлар ёки диспетчер билан керакли ахборот олиш учун тезкор боғланишини таъминлайдиган жиҳозлар (терминал, микрофон, диктофон) ва дастурий таъминот мажмуидан иборат. Ундан маълумотларни қайта ишлаш сервери ва диспетчерлик пульти ҳам ўрин олган. VOTТаъкидлашича, қурилма аллақачон иш ҳолатида бўлиб, ундан бунга эҳтиёжи бўлган барча фуқаролар фойдаланиши мумкин.
среда, 27 января 2016 г.
Тошкентдаги Тезкор алока устунлари нимани англатади?
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий