Ўзбекистонда биринчи марта жамоат жойларида чекканлик учун жарималар жорий қилинди, деб ёзади «Газета.uz». Маъмурий жавобгарлик кодексига тузатишлар киритиш ҳақидаги қарор 29 декабрь куни Президент Ислом Каримов томонидан имзоланди. Улар 30 декабрь куни кучга кирди. Маъмурий жавобгарлик кодексининг янги 56-1-моддасига кўра, иш жойлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, ёнғин хавфи бўлган жойлар, жумладан, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа жамоатчилик жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 қисми ҳажмидаги жарима билан жазоланади.Бундай жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга махсус ажратилган майдонлар ва бу учун мўлжалланган хоналарда рухсат берилади.Нашр эслатишича, тамаки маҳсулоти деганда, қонунчиликка кўра, тамаки ёки унинг ўрнини босувчи модда (жумладан носвой)дан тайёрланган ҳар қандай маҳсулот тушунилади.Тамаки маҳсулотларини маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, кемалар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган, шаҳарлараро ва халқаро қатновдаги автобусларда, шунингдек, такси, йўналишли такси ва шаҳар электр транспортида истеъмол қилганлик учун жарима энг кам ойлик иш ҳақининг 1/20 қисмидан 1/3 қисмигача оширилди. Тамаки маҳсулотларини ҳаво кемаларида истеъмол қилиш аввалгидек энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробаридаги жарима билан жазоланади.
Kecirasiz maniyam taklifim boridi. Man talaba Samievman. Sigareti narxini tuwiriw boyica qanaqadir qonunla qabul qilnmadimi. Jovob uchun oldinda mn RAXMAT!
ОтветитьУдалитьOrtoq Samiev hozircha bunaqa qonunla qabul qilinmadi. Xudo xolasa duo qib tursez balki yaqin 100-200 yilda bob qolar.oldindan uzr
ОтветитьУдалитьOrtoq Samiev hozircha bunaqa qonunla qabul qilinmadi. Xudo xolasa duo qib tursez balki yaqin 100-200 yilda bob qolar.oldindan uzr
ОтветитьУдалить