Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1 июнь куни муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорини имзолади. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинган.Ҳужжатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахбороти асосида Рамазон ойи 6 июнда кириб келиши қайд этилган.Қарорда муқаддас Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, ислом дини арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват қилишга қаратилган кенг кўламли савобли амаллар ва тарғибот ишларини ташкил алоҳида таъкидлаб ўтилган.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилди.Рамазон ойида эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас зиёратгоҳларни ободонлаштириш бўйича тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилади.Ўтган йили Ўзбекистонда Рамазон ойи 18 июнда бошланганди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий