воскресенье, 6 марта 2016 г.

Чагаев ва Браун жанги тугади

5 март куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Руслан Чагаев (34жанг-2маг-1дур, 21 КО-нокаут) ўзига тегишли бўлган WBA (Regular) чемпионлик камарини иккинчи маротаба ҳимоя қилди.
5 март: Руслан Чагаев – Лукас Браун жанги
“Ахмат” бокс клубида ўз машғулотларини олиб бораётган Чагаев австралиялик нокаутчи Лукас Браун (23-0-0, 20 КО)га қарши рингга кўтарилди. Жангда 2 ла тараф томонидан супер жанг намойиш этилди. Лекин Брауннинг узун   қули уз сузини айтди. 11-раунд сунгида Чагаев Брауннинг унг қул оприкутини утказиб юборди ва нокдаунт холатига тушди. Урнидан туриб жангни давом эттирганига қарамай у атиги 30 секунд чидай олмади ва техник нокаутга учради.
Руслан бир ярим йил аввал Грознийдаги “Ахмат-Арена” стадионида 35 минг томошабин кўз ўнгида Фрес Окендони мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
5 март: Руслан Чагаев – Лукас Браун жанги
Агар ҳамюртимиз жангда ғалаба қозонганда, яна бир бор Окендога қарши реванш жангида иштирок этарди. Бўлажак жанг ғолиби эса WBA Super чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш имкониятини қўлга киритарди. Лекин афсус Чагаев уйиндан чиқди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий