воскресенье, 6 марта 2016 г.

АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 82-модда)[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 февралда 2765-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон РеспубликасинингСолиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Молия вазири Р. АЗИМОВ Тошкент ш.,2016 йил 28 январь, 2-сонДавлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ. Тошкент ш.,2016 йил 28 январь,2016-03-сон. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сонқарорига ИЛОВА
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
  1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқадилар ва тўлайдилар.
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан 2011 йил 28 январда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумдавлат таснифлагичи O’zDT 005: 2011 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичига (2-таҳрир) мувофиқ «Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш» (11.07-синф) фаолият турига қуйидагилар киради:бутилкалардаги, шу жумладан пластик бутилкалардаги табиий минерал сувни ва бошқа сувларни ишлаб чиқариш;алкоголсиз хушбўйлаштирилган ва/ёки бир оз ширин ичимликларни (лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш.
  2-боб. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база
3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари ҳисобланади.4. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда, истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми тушунилади. Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажмидан ташқари сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг умумий ҳажми тушунилади.
5. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3 да қуйидаги формула орқали аниқланади.V алкоголсиз ичимликлар учун сув = V ТМ и/ч.х N / 1000, бунда: V ТМ и/ч. — алкоголсиз ичимликлар тайёр маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми, литрда; N — 1 литр тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳисоб-китоб нормативи (N = 1)
6. Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3 да қуйидаги формула орқали аниқланади:V бошқа мақсадлар учун сув = V олинган сув — V алкоголсиз ичимликлар учун сув, бунда: V олинган сув — ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ресурслари ҳажми.
3-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, солиқ даври
7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган табақалаштирилган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади: алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича; бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича.
8. Календарь йил солиқ давридир.
  4-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси йил учун солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
10. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилинган йиллик солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома асосида тўланадиган жорий тўловлар суммаси аниқланади.
11. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексидабелгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 6-иловагамувофиқ шакллар бўйича тақдим этилади.
12. Солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш жорий тўловларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
  5-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
13. Солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
14. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий